Италиянинг "Наполи" клуби Хосе Кальехон ва Дрис Мертенсга шартномани узайтириш борасида таклиф билан чиқишган.

Хабар қилинишича, клуб президенти Аурелио Де Лаурентис Чемпионлар Лигасидан ўрин олган 23 октябрь кунги "Зальцбург"га қарши ўйин арафасида иккала футболчига 2022 йилгача мўлжалланган янги битимни таклиф қилган.

Янги шартномага кўра, Мертенс ва Кальехон йилига 3 млн евродан маош ишлаб топишлари мумкин бўлади.

Бу таклиф қилинган сўнгги битим эди, аммо футболчилар ҳамон ўз жавобларини беришмаган.

Эслатиб ўтамиз, Дрис Мертенсга "Интер" клуби қизиқиш билдирган эди ва бундан ташқари, Хитой клубларидан иккала футболчига ҳам қулай таклифлар бўлган.