“Наполи”нинг қарори "қария юлдуз"ни хурсанд қилди

Италия чемпионлиги учун курашишни мақсад қилган “Наполи” испаниялик  вингер Хосе Кальехон билан ҳамкорликни давом эттирадиган бўлди.

Томонлар айни пайтда амалдаги шартномани яна икки йилга узайтириш бўйича музокара ўтказмоқда. 33 ёшли футболчининг амалдаги битими жорий мавсум сўнггида якунланади.

Кальехонга “Валенсия” оғиз солмоқда. “Наполи” таркибида  2013 йилдан буён тўп сураётган футболчи жорий мавсумда 23 та ўйинда иккита гол урди ва олтита голли пас берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!