"Насаф" - АГМК: Матнли трансляция
Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Насаф" ва АГМК учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боринг. Беллашувдаги энг хавфли вазиятларни ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
Марко Станоевич яна бир зарба йўллади. Дарвозабон муштлари билан уриб юборди.
- 86'
Ғофуров ўрнига Абдунабиев майдонга тушди.
- 85'
Мозговой ўрнига Раҳматуллаев майдонга тушди.
- 83'
Раҳмонов ўрнига Нурматов майдонга тушди.
- 80'
Раҳмонов ҳам огоҳлантирилди.
- 77'
Йўлдошев сариқ карточка олди.
- 75'
Абдихолиқов ўрнига Норчаев майдонга ташланди.
- 74'
Амановнинг бурчакдан узатган 2 та тўпи ҳам анча хавфли чиқди. Салгина омад етишмади.
- 73'
Григалашвили ва Турсунов захирага олинди. Аманов ва Умаров улар ўрнида ҳаракат қилади.
- 72'
"Насаф"нинг бурчак зарбаси ҳам рақиблариникидан қолишмади. Абдихолиқовнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
- 69'
Бурчак узатмасидан сўнг, "Насаф" жарима майдони ичида пала-партишлик юзага келди. Тўп дарвоза чизиғи устидан қайтариб юборилди.
- 66'
Бурчак зарбасидан АГМК яна наф чиқара олмади.
- 63'
Хусниддин Ғофуровнинг яна бир зарбаси ноаниқ кетди.
- 60'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бозоров ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келиб қўйди. Абдихолиқовнинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди.
- 56'
АГМК анча фаол ҳужум қилмоқда.
- 53'
АГМКнинг бир нечта бурчак зарбалари бесамар якунланди.
- 51'
Ғофуровнинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 47'
"Насаф" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда..
- 46'
Жўраев ўрнига Абдураҳимов майдонга тушди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Танаффус.
- 45+'
Тайм якунида "Насаф" икки бурчак зарбасига эга бўлди. Иккиси ҳам голга жуда яқин келди.
- 45+'
Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Тайм сўнги бўлишига қарамай, ҳамон "Насаф" фаол.
- 41'
ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Марко Станоевич жаримадан йўллаган зарбаси дарвозадан ўрин олди.
- 37'
Жарима майдонига кириб кетаётган Кенжабоевни ҳимоячилар зарарсизлантиришга эришди.
- 32'
Абдихолиқов қулай имкониятдан фойдалана олмади.
- 28'
Станоевич огоҳлантирилди.
- 26'
Мозговойнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 22'
Жаримадан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди. "Насаф" янгидан ҳужум ташкил этиши керак.
- 17'
АГМКнинг қарши ҳужумини ҳимоячилар қайтаришга эришди.
- 15'
Станоевичнинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 14'
Бурчакдан узатилган тшпга олмалиқликлар зарба бера олмади.
- 10'
Муҳитдинов тиббий ёрдам қабул қилди.
- 6'
Бурчак зарбаси Станоевич томонидан ноаниқ амалга оширилди.
- 4'
Муҳитдиновнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 2'
Абдихолиқов ўзига узатилган тўпга етиб кела олмади.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. 20-тур старт олмоқда. Марказий учрашувни матнли тарзда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.
Фикрлар