"Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви таҳлили. Алишер Никимбаев талқинида

Бугун SPORTS.uz сайтида янги лойиҳанинг навбатдаги сони тақдим этилмоқда. Унда Қатарда фаолият юритаётган ҳамюртимиз, кўпчилик яхши танийдиган мутахассис Алишер Никимбаев билан Суперлигада турнинг марказий ўйини таҳлил қилинди.

Бу гал Суперлига 16-турдан ўрин олган “Насаф” – “Бунёдкор” учрашувига эътибор қаратилди. Унда Алишер Никимбаев қуйидагиларни баён этди.

- Нега “Насаф” – “Бунёдкор” турнинг марказий ўйини сифатида танланди? Сабаби, “Сурхон” – “Локомотив” учрашувида ғолиб номи аниқланмади ва ўз навбатида иккинчи ўрин учун “Локомотив”, “Бунёдкор” курашадими ёки “Насаф” ҳам орага қўшиладими деган савол кўпайди, мана шу ўйиндан аввал. Шу боис Қаршидаги беллашувга эътибор қаратдик.

Охирги пайтларда “аждарлар” ва “қалдирғочлар” яхши ўйин намойиш этишмоқда. Энди ўзаро тўқнашувда қандай ҳаракат қилишлари қизиқ эди. Икки жамоа асосан 4-3-2-1 схемасидан фойдаланган. Рўзиқул Бердиев шогирдлари баъзан 4-4-2 тактикасида ҳам тўп тепишган.

Учрашувга тўхталадиган бўлсак, деярли биринчи тайм мезбонларнинг устунлиги остида ўтган. Қаршиликлар юқори прессинг уюштиришди. Энг қизиғи, улар қарши ҳужумларда ҳам тошкентликлардан яхши ҳаракат қилишди. Меҳмонларда илк бўлимда битта вазият яратилди. Унда 4-дақиқада жарима майдони ташқарисидан зарба берилди.

photo_2019-08-11_20-55-57

Биринчи голгача бир томонлама устунликни кўриш мумкин, яъни майдон эгаларининг. “Бунёдкор” рақибнинг юқори прессингига қаршилик йўқ эди. Аммо танаффусдан сўнг ўйин 180 градусга ўзгарди. “Бунёдкор”нинг кўпгина футболчиси “Насаф” дарвозаси яқинида ўйнади. Ўшанда ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Бироқ 52-дақиқада марказий ярим ҳимоячи пас бераётганда хатога йўл қўйган ва рақиб қарши ҳужумда иккинчи голни урган. Бу ўйин тақдирини деярли ҳал қилди. Шундан сўнг “аждарлар” ҳимояга тўлиқ ўтиб олишди. Пойтахтликлар эса қолган вақтни ҳужумда ўтказган бўлишса ҳам бир марта дарвозани ишғол этишди холос. Вадим Абрамов шогирдларида голгача камида иккита яхши вазият бор эди. Аммо улардан фойдалана олишмади. “Бунёдкор” балки голларни эртароқ урганда мезбонларга қийинроқ бўлиши мумкин эди. “Қалдирғочлар” беллашув охирида ҳисобни қисқартиришди. Бироқ иккинчи голга вақт кам эди ва сўнгги дақиқада марказий ҳимоячи тўпни шеригига узатаётганда хатога йўл қўйди. Натижада, “Насаф” вакили якками-якка ҳолатдан дарвозани ишғол қилди.

Ўйиннинг тўлиқ “картинаси” борасида бирор нима дейиш қийин. Чунки юқорида айтганимдек, дастлабки таймда “Насаф”, кейинги 45 дақиқаликда “Бунёдкор” устунликка эришди. “Аждарлар” айни пайтда 3-ўринга кўтарилиб олишди. Лекин кейинги тур қаршиликларнинг “Локомотив” билан куч синашишини инобатга олсак, вазият ўзгариши ҳам мумкин, - деди Алишер Никимбаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Sash
14/08/2019 18:46
Hakam zzzzzzzz qivordi. Uyinchilaniku gapirmasayam buladi. Quqonda shomol bulayotgan ekan uyinchila uchib yurishibdi. Gapirtirsang "oshshi kuchi" deb maqtanishi biladi lekin roltin yigangayam uhshamidi.
&
нодирбек.фк насаф
14/08/2019 18:57
Буйирда зурлар галаба козонади Насаф барибир насафда