"Насаф" - "Динамо" ўйини олдидан нималар маълум?

Chery Tigo 7 PRO

“Насаф” Суперлиганинг 9-турида Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилади. Беллашув 25 май куни соат 19:00 да старт олади. Учрашув чипталарини «Насаф» футбол клубининг расмий сайтидан харид қилишингиз мумкин.

Қуйида “Насаф” ва “Динамо” жамоаларининг ҳозиргача ўтказган учрашувлари ҳақидаги статистик маълумотлар билан танишишингиз мумкин:

Бу икки жамоа Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 42 бор тўқнаш келишган. Бўлиб ўтган 22 учрашувда “Насаф”, 8 беллашувда эса самарқандликларнинг қўли баланд келган. 12 учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати 62:38. Устунлик “Насаф” томонида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” — “Динамо” - 5:0, “Динамо” – “Насаф”- 4:0.

Эътиборингизга, жамоалар иштирокидаги Қаршида бўлиб ўтган беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз:

03.11.2023 | Насаф — Динамо - 1:0

30.11.2019 | Насаф — Динамо - 1:2

20.10.2017 | Насаф — Динамо - 3:0

19.06.2015 | Насаф — Динамо - 2:0

15.03.2014 | Насаф — Динамо - 1:0

“Насаф” футбол клуби матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!