"Насаф" - "Бухоро" ўйини Бухорода ўтказилади

Суперлига регламентининг 14.8-банди бўйича "Насаф" футбол клуби Суперлига 7-туридан ўрин олган "Бухоро" футбол клубига қарши 13 апрель куни бўлиб ўтиши режалаштирилган учрашув учун майдон масаласини ўйин стартига 20 кун вақт қолгунига қадар ҳал қила олмади. 

Шундан келиб чиқиб, 13 апрель кунги "Насаф" — "Бухоро" учрашуви "Насаф" клубининг номинал мезбонлиги остида Бухоро футбол академиясида ўтказилади. Томонларнинг мусобақа иккинчи давраси доирасидаги жавоб ўйини "Бухоро" клубининг номинал мезбонлиги остида Бухоро шаҳрида (ёки клуб томонидан эҳтимолий тақдим этилиши мумкин бўлган бошқа стадионда) бўлиб ўтади. 

Аввалроқ худди шу каби ҳолат Суперлига 3-тури доирасидаги "Машъал" — "Қизилқум" ҳамда 4-тур доирасидаги "Сўғдиёна" — "Пахтакор" ўйинларида ҳам кузатилганди. 

Лига бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида клублардан регламент талабларга тўлиқ риоя этилишини таъминлашни сўрайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!