"Насаф" Элит ОЧЛда қанча пул ишлаб топди?
"Насаф" жорий мавсум Ўзбекистон номидан Элит Осиё чемпионлар лигасида иштирок этди. Бироқ жамоа гуруҳ босқичидаёқ ўз юришини тўхтатди. Шунга қарамай, клуб мусобақа регламентига мувофиқ муайян миқдорда мукофот пулига эга бўлди.
Қайд этилишича, "аждарлар" иштирок учун 800 минг доллар миқдорида мукофот пули билан тақдирланди. Турнирда ҳар бир ғалаба учун 100 минг доллар бонус белгиланган. Қаршиликлар сўнгги турда "Шаржа" жамоасини мағлуб этишга муваффақ бўлиб, қўшимча мукофот пулини ҳам қўлга киритди. Шу тариқа, клуб Элит ОЧЛда жами 900 минг доллар ишлаб топди.
Маълумот учун, Рўзиқул Бердиев шогирдлари 8 тур давомида 4 очко жамғариб, гуруҳда 12-ўринни эгаллади.
Фикрлар