"Насаф" мураббийи: Қўлга киритилган ғалабалар орасида энг қийини бугунгиси бўлди

Coca Cola Суперлига 22-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қўқон-1912" (1:0) учрашувидан сўнг қаршиликлар устози Шуҳрат Тошпўлатов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Қизиқарли ва курашга бой ўйин бўлди. Муҳими, ғалаба қозондик ва йигитларга раҳмат айтаман. "Қўқон-1912" стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишини билар эдик. Йигитлар ҳимояда тартибли ўйин кўрсатишди ва ҳужумда муваффақият қозондик. Жамоамиз мухлисларини бугунги ғалаба билан табриклайман.

Абдувоҳид Неъматов учрашув қаҳрамони бўлди. Дарвозабон ярим жамоа, деб бежиз айтишмайди ва у бугун ушбу фикр тўғри эканлигини яна бир бор намойиш этди. Дилшод Саитов ва Шерзод Насруллаевнинг жароҳатлари қай даражада эканлигини билмайман. Кийим алмаштириш хонасига кирганимда, барчаси нормал ҳолатда эди. 

Рўзиқул Бердиевнинг йўқ эканлиги албатта қийинчилик туғдиради. Қолаверса, ҳаяжон ҳам кучли бўлди. Финалга тенг ўйин бўлди. Ҳозирга қадар ўтказган ўйинларимиз орасида бугунгисини энг оғири, деб ўйлайман. Муҳим 3 очкони қўлга киритдик", - деди Тошпўлатов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
SHAXBOZ BEKMURODOV
31/10/2020 19:47
Raxmat silaga NASAF xalq jamosi erkak jamo egiladi bukuladi lekin aslo sinmaydi, soxtakordik hakamlar evaziga qandaydir qora kuchlar evaziga g‘alaba qilmaydi qiynalsayam uz kuchini evaziga yutadi. Bundan kiyingi o‘yinlardayam g‘alabalarimiz bardavom bo‘lsin Inshaalloh