"Насаф" ўз уйида "Бухоро"ни охирги марта қачон ютганди?

Қаршининг “Насаф” жамоаси 10 август куни “Бухоро”ни қабул қилади. Иккинчи даврани бир дуранг ва бир мағлубият билан бошлаган Рўзиқул Бердиев шогирдларига энди орқага йўл йўқ. Медаллар учун курашаётган жамоа иккита турда 5 очкони йўқотди.

“Насаф”нинг “Бухоро”га қарши ўзаро ўйинлар статистикасида устунлик “Аждарлар” тарафида. Шу кунгача бўлиб ўтган 47 та учрашувда “Насаф” 24 маротаба ғалаба қозонган. “Бухоро” ўзаро учрашувларнинг 12 тасида зафар қучган. Яна 11 та баҳсда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 75\43 “Насаф” фойдасига.

Биринчи даврада Бухорода бўлиб ўтган баҳсда “Насаф” 0:1 ҳисобида ғалаба қозонган. 2019 йили “Бухоро” Қаршида мезбонларни 1:2 ҳисобида мағлуб этган. Бу эса бухороликларнинг ҳозирча Қаршидаги ягона ғалабаси бўлиб турибди. Шунингдек, 2020 йили “Насаф” майдонидаги баҳсда 0:0 кузатилган. Сўнгги бор ўз уйида “Бухоро”ни 2018 йилнинг 9 март куни мағлуб этган. Ўшанда майдон эгалари 3:1 ҳисобида устун келган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Тулкин Хайит
08/08/2023 14:02
Бердиевни ҳозир айни сахийлиги тутган вақти келаверинглар қуруқ қайтмайсизлар.