"Насаф" "Пеле" билан келиша олмаяпти
"Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов "аждар"лар сафини тарк этишга яқин турибди.
Sports.uz сайтига маълум бўлишича, ҳужумчининг жамоаси билан амалдаги шартномаси якунига етган. Бобир "Насаф" билан янги битим борасида келиша олмаяпти. Манбанинг маълум қилишича, Қашқадарё клуби футболчи сўраётган катта маошни тўлашга қодир эмас.
Маълумотларга қараганда, Абдихолиқов хизматига хорижий ва маҳаллий клублардан таклифлар бор. Аммо Бобир интервьюларидан бирида Ўзбекистонда "Насаф"дан бошқа жамоада ўйнамаслигини айтиб ўтганди.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи якунланган мавсумда 25та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол урган ва 1та голга ҳаммуаллифлик қилган.
Фикрлар
Нима кашкадарёдан чикибам уйнасин двоткандурдэ