“Насаф” ПФК вакили ҳакамларни сотиб олишга урингани учун жамоа жаримага тортилди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унга кўра, “Насаф” профессионал футбол клубига нисбатан интизомий чоралар қўлланилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
“Насаф” ПФК вакили томонидан клуб манфаатини кўзлаб, 2020 йил футбол мавсумида ҳакамларни ўз томонига моддий манфаатдор қилиш эвазига оғдиришга урингани учун ЎФA интизом кодексининг 5.26. бандига мувофиқ футбол клуби 50 000 000 сўм жаримага тортилди.
Мазкур қарор ЎФA томонидан расмий тарзда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Фикрлар