"Насаф" Стефан Чолович билан хайрлашди
"Насаф" сербиялик вингер Стефан Чолович билан хайрлашди. Футболчининг Қарши клуби билан шартномаси якунланди.
"Клубимиз Стефан Чоловичга миннатдорлик билдиради!
Стефан! Жамоамиз учун қилган меҳнатларингиз учун ташаккур билдирамиз ва келгуси фаолитиянгизга омад тилаймиз!
Барчаси учун раҳмат!", - дейилади "аждарлар" матбуоти хабарда.
Маълумот учун, Стефан 2024 йилнинг ёзидан буён Қарши клуби сафида ўйнаб келаётган эди.



Фикрлар