Насаф" У-14 жамоамиз ўз кучини Европада синаб кўради!

"Ibercup World" мусобақаси ташкилотчилари таклифига биноан "Насаф" У-14 жамоамиз 30 июндан 6 июлга қадар Португалияда бўлиб, гуруҳ босқичида "CEI Team Academy", "SL Olivais" ҳамда "Malveira da Serra" жамоалари билан беллашади.

Жамоа гуруҳ босқичида муваффақиятли иштирок этиб, плей-офф босқичларида ҳам ўз юришларини давом эттиришларга ишонамиз! 

Ушбу йирик мусобақада қатнашаётган ёш футболчилари "Насаф" ПФК академиясининг барча ёш тоифасидаги жамоаларига ўрнак бўлиб, турнирда муваффақиятли иштирок этишларига тилакдошмиз! 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!