"Насаф" ва "Нефтчи" ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди
Суперлига баҳслари Жаҳон чемпионати сабаб юзага келган танаффусдан сўнг қайта бошланиш арафасида. Жамоалар тайёргарлик доирасида ўртоқлик учрашувларида иштирок этмоқда.
Жумладан, "Нефтчи" "Яйпан" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Фарғоналиклар сафида Сарсенбаев ва Ғиёсов гол урган бўлса, "Яйпан"нинг ягона голига Иброҳимхонов муаллифлик қилди.
Шунингдек, "Насаф" Про лига вакили БухДУни мағлуб этди. Учрашувда Беҳрўз Шодмонов, Зафар Саъдуллаев ва Яшнарбек Бердираҳмонов ўз номини таблога ёздирди.
Маълумот учун, Суперлига баҳслари 16 июль куни қайта старт олади.

Фикрлар