"Насаф" янги легионерининг голи эвазига "Алания"ни таслим этди

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги “Насаф” жамоаси бугун Анталиядаги йиғинида Владикавказнинг “Алания” клубига қарши назорат учрашувида иштирок этди.

“Насаф” таркиби: Умиджон Эргашев, Ғолиб Ғайбуллаев, Игорь Голбан, Акмал Мозговой, Ойбек Бозоров, Марко Станоевич, Жавоҳир Сидиқов, Ислом Кенжабоев, Муродбек Раҳматов, Шаҳзод Акрамов, Виктор Да Силва.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Зафар Ҳакимов, Жамбули Жигаури, Бекжон Жўрабоев, Нодирбек Мукаров, Аслиддин Турсунпўлатов, Азизбек Хаитов, Жавоҳир Отамуротов.

насаф алания

Учрашувнинг 21-дақиқада Марко Станоевичнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди ва қайтган тўпни Да Силва дарвоза тўрига жойлаб қўйди. 1:0 ҳисоби ўйин якунига қадар ўзгармади ва “Насаф” ғалаба қозонди.

Ўтган сафар қаршиликлар Озарбайжоннинг "Турон" жамоасини 4:2 ҳисобида таслим қилган бўлиб, Виктор Да Силва хет-трикка эришганди. Навбатдаги баҳсда ҳам у яна ўзини кўрсатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Uzbek ligion
18/01/2024 20:30
Nasafjon urtoqlikda xam rasmiyda ayamay tiqaveradi.