"Насаф"нинг навбатдаги қалдирғочлари учирма бўлди

  • 17 декабрь, 2024, 15:23
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Бугун 2009 йилдан буён ўз фаолиятини олиб бораётган “Насаф” футбол мактабининг яна бир гуруҳи футбол даргоҳидаги ўқишларини якунлашди.

Зафар Очилов мураббийлигидаги 2007 йилда туғилган бўлажак футбол усталари “Насаф” футбол мактаби билан хайрлашишди. Битирувчилар футбол мактаби билан хайрлашганларига қарамай ўз фаолиятларини клуб қошидаги бошқа жамоаларда давом эттиришади.
Битирув оқшомида ёшларга клуб афсонаси Ботир Қораев, жамоа катта мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов, клуб спорт директори Сергей Кучеренко ва моҳир ҳимоячи Ғолиб Ғайбуллаевлар кейинги фаолиятларида омад тилашди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу даргоҳдан ҳозиргача Азизжон Ғаниев, Одилжон Ҳамробеков, Ислом Кенжабоев, Абдувоҳид Неъматов, Ғолиб Ғайбуллаев, Умиджон Эргашев, Акмал Мозговой, Бобир Абдихолиқов, Ойбек Бозоров, Шерзод Насруллаев, Алибек Давронов, Дилшод Саитов, Шароф Муҳитдинов ва Зафармурод Абдираҳматовлар каби катта футболда ўз ўрнини топган футболчилар етишиб чиққан.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!