Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Насаф"нинг ОЧЛ чорак финалидаги рақиби маълум

Улуғбек Хошимов
Изоҳлар: 0

Мусобақа ғолибига 1 миллион доллар мукофот пули берилади.

"Насаф" ОЧЛ чорак финалида Австралия жамоаси билан тўқнаш келади.

ОФК Аёллар Чемпионлар Лигаси чорак финал баҳслари учун қуръа ташлаш маросими ташкил қилди.
Унга кўра, "Насаф" Австралиянинг "Мелбурн Сити" жамоаси билан учрашадиган бўлди. 

Чорак финал баҳси битта ўйиндан иборат бўлади ва 28-29 март кунлари бўлиб ўтади. Агар қизларимиз чорак финалда ғалаба қозонишса, 20-23 май кунлари ўтадиган 4 жамоа иштирокидаги финал босқичига йўл олади ва ўйинларни Қаршида қабул қилиш имкониятига эга бўлади.

Мусобақа ғолибига 1 миллион доллар мукофот пули берилади. 

Шунингдек, турнир ғолиби ФИФАнинг янги ташкил қилинган аёллар ўртасидаги Клублар Жаҳон чемпионатига ҳам йўл олади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ