Насер Аль-Аттия барчани чангда қолдирди
Ads

Дакар раллисининг 12-босқичида қатарлик Насер Аль-Аттия йўл танламаслар баҳсида белгиланган масофани биринчи бўлиб босиб ўтди. Шунингдек, ушбу пойгада маррага франциялик Стефан Петерансель иккинчи ва ЖАР вакили Жинель де Виллерс учинчи бўлиб етиб келди.

Юк автомобиллари ўртасидаги пойгаларда бу сафар голландиялик Тон ван Генугтен ғолиб бўлди. Чехиялик Мартин Коломи эса  «Татра» уловида марра чизиғига иккинчи бўлиб етиб келган бўлса, россиялик Эдуард Николаева баҳсни учинчи бўлиб якунлади.

Sports.uz