"Навбаҳор" - "Олимпик" учрашуви учун чипталар арзонлаштирилган нархда сотувга чиқарилади

Ўзбекистон Суперлигаси 23-туридан ўрин олган баҳсда "Навбаҳор" ўз майдонида "Олимпик"ни қабул қилади.

Наманган вилояти ҳокимлиги ва клуб раҳбарияти томонидан мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида чипталар нархи арзонлаштирилди. Яъни, "олимпиячилар"га қарши беллашувни стадиондан томоша қилиш учун 10 000 сўм тўлаш кифоя. 

Чипталар эртага соат 9:00 дан бошлаб, барча кассаларда сотувга чиқади. Баҳс 25 октябрь куни Давлатобод туманидаги “Марказий” ўйингоҳида, соат 18:30 да старт олади.

photo_2022-10-23_15-00-14

“Навбаҳор” клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Neftchi
23/10/2022 20:17
Nursiz durrang boʻlsa kerak