
"Навбаҳор" Беларусь клубини мағлуб этди
Хабарингиз бор, "Навбаҳор" аъзолари айни пайтда Беларусь пойтахти Минскда ўқув-машғулот йиғинини ўтказишмоқда.
Сергей Лушчан шогирдлари мазкур йиғин доирасида бугун навбатдаги халқаро ўртоқлик ўйини ўтказишди. “Лочинлар”га бу сафарги баҳсда “Сморгон” (Сморгон) жамоаси спарринг - рақиб бўлди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу учрашувда “Навбаҳор” устози Сергей Лушчан ҳар икки бўлимда икки хил таркиб билан ҳаракат қилишини лозим топди. Биринчи бўлимда баҳс нурсиз дуранг – 0:0 ҳисобида якунланган бўлса, якунда наманганликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Учрашувдаги ягона гол жамоа сардори Азимжон Аҳмедов томонидан учрашувнинг иккинчи бўлимида пенальтидан киритилди.
"Навбаҳор" бугунги ўйинни қуйидагича таркибда ўтказди.
Биринчи бўлим: Умиджон Эргашев, Игор Габриел, Мирзоҳид Ғофуров, Жулио Чезар, Муҳаммадбобур Мўйдинов, Шоҳмалик Комилов, Жавоҳир Абдужабборов, Аббосжон Ғуломов, Муҳаммадали Ғиёсов, Наврўзбек Иминжанов, Забиҳилло Ўринбоев.
Иккинчи бўлим: Шукрон Йўлдошев, Азимжон Аҳмедов, Гилермо Гедеш, Саидазамат Мирсаидов, Достонбек Абдулхаев, Шерзод Ғуломжонов, Русланбек Жиянов, Комил Тожиддинов, Жамшид Болтабоев, Мухсин Хабибуллаев, Педро.
Фикрлар