"Навбаҳор" бош мураббийи: Ҳакам ўйинни "синдирди"
"Биринчи навбатда “Пахтакор”ни ғалаба билан табриклайман. Икки хил тайм гувоҳи бўлдик. Ўйлашимча ҳакам учрашувни синдирди. Биринчи бўлимда тенгга-тенг ўйнаган вақтимизда устунликка эга бўлдик. Аммо четлатиш якуний натижага таъсир этди. Инсон омили боис бўладиган хатоларни тушунамиз, лекин бундай яққол хато қилиш муносиб эмас.
Ҳаёт давом этади. Келгуси баҳсларга тайёргарлик кўришимиз керак. Ҳали яна бир нечта футболчиларни рўйхатдан ўтказишни режалаштирганмиз. “Пахтакор”га ОЧЛда омад тилайман. Узоқ йўл босиб келган мухлисларимизга раҳмат айтаман", - деди россиялик мутахассис.
Фикрлар
Musor kamandalaring xar yili qob ketgan tashlandiqlani yeg'volib o'zicha oldiga katta marralarni qo'yadi va yakunda o'zining sevimli 7-8 o'rnida qoladi)).
Nuqul Paxtakor bilan o'yinda to'palon qilib o'zidan jabrdiyda yasaydi va keyin imi jimida Jizzaxda So'g'diyonani 2:0 yuta turib o'yin oxirida kutilmaganda 3 gol o'tkazib qo'yadi
Иккита уйинни ютди,гурухда биринчи
ОЧЛда эса хали вақт бор АлХилолми бошқасими барибир Пахтакор ёради!!
Бунча оғзинг шалоқ?