"Навбаҳор" бу борада кучли учликда!

Ўзингизга маълум, ортда қолган мавсумда "Навбаҳор" 26 та ўйин ўтказиб, 14 та ғалаба, 5 та дуранг ва 7 та мағлубиятни қайд этди. Ушбу ўйинларида жамоа рақиблар дарвозасига 44 та гол урган ҳолда, ўз дарвозасидан 19 та тўп ўтказиб юбориб, якунда 47 очко тўплади ҳамда 3-ўринни эгаллаб, бронза медалини қўлга киритди.         

Таъкидлаш жоизки, “Навбаҳор” ўтган мавсумда Coca Cola Суперлигасида ўз дарвозасидан энг кам тўп ўтказган, ҳимояси энг мустаҳкам 3 жамоадан бири  бўлди.

Хўш, Самвел Бабаян шогирдлари Наманган ва сафардаги учрашувларда қандай натижаларни қайд этишди?

Наманган клуби Coca Cola Суперлига – 2023 да  ўз майдонида ўтказилган 13 та баҳснинг 9 тасида ғалаба қозониб, 2 та дуранг ва 2 та мағлубиятни қайд этиб, рақиблар дарвозасига 24 та гол урган ҳолда, ўз дарвозасидан 5 та тўп олиб чиқди ҳамда 29 очко тўплади. Бу эса Суперлигадаги энг яхши натижадир, яъни, “Навбаҳор” якунланган мавсумда ўз майдонида энг кўп зафар қучган жамоа бўлди.   

“Лочинлар” сафардаги 13 та учрашувнинг 5 тасида зафар қучиб, 3 та дуранг ҳамда 5 та мағлубиятни қайд этган ҳолда, рақиблар дарвозасига 20 та гол урган ҳолда, ўз дарвозасидан 14 та тўп олиб чиқишди ва 18 очко жамғаришди.

Мазкур ўйинларда қайд этилган натижалар якунда "лочинлар"га ўз тарихида 10-марта бронза медалини қўлга киритишини таъминлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!