"Навбаҳор-Фарм" мураббийи: "Жамоамизга очко жуда зарур эди"

Про лиганинг қолдирилган 13-туридан ўрин олган “Навбаҳор-фарм” – “Хоразм” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор-фарм” жамоаси ёрдамчи мураббийи Каримжон Бозоров иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. У ўз сўзи аввалида ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.                     

- Ассалому алайкум! Сўзим аввалида бугунги мағлубият учун мухлислардан узр сўрайман. Учрашув борасида тўхталадиган бўлсам, ўйин жуда шиддатли тарзда кечди. Турнир жадвалидаги ҳолатимиздан келиб чиққан ҳолда бугун майдонга ғалаба иштиёқида тушгандик. Боиси, жамоамизга очко жуда зарур эди. Аслида йигитлар ёмон ўйин кўрсатишмади. Лекин бу футбол, унда кимдир ғалаба қозонади, кимдир мағлубиятга учрайди. 

Бугун омад “Хоразм”га кулиб боқди. Урганчликлар бор-йўғи иккита хавфли вазият яратиб, ўша ҳолатларни голга айлантиришди. Аслида ўйинда устунлик, тўп назорати жамоамизда бўлди. Бироқ футболчилар вазиятлардан фойдалана олишмади. Энди ушбу учрашувдаги хатолардан хулоса чиқарган ҳолда кейинги ўйинларда ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашишга интиламиз.

- Сизнингча, футболчиларга ҳужумларни якунлашда нима етишмади?

- Йигитлар ҳаракат қилишяпти, аммо таъкидлаганингиздек, негадир ҳужумлар якунига етмаяпти. Энди хатолар устида ишлаб, кейинги баҳсларда ушбу ҳолатларни бартараф этамиз, деган умиддаман.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.  

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
998992832277 Дедашов Икрамжон Исманович
10/09/2023 17:19
Рашид Гофуров каерда экан,Вилоят хокими Уни асосийга куйса булади деб юрибди эссиз???