Навбаҳор Ҳамидовадан кумуш ёхуд боксчи қизларимиз тарих ёзишди!

  • 16 март, 23:46
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
TIGGO 2 PRO

Хабарингиз бор, айни пайтда Сербиянинг Ниш шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионатининг финал баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Эътиборлиси, ушбу босқичга Навбаҳор Ҳамидова етиб келди. -66 кг да рингга кўтарилган вакиламиз туркиялик Бусеназ Сюрменелига қарши жанг қилди. Афсуски, тўлиқ 3 раунд давом этган баҳсда Ҳамидова имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа, терма жамоамиз мазкур мусобақани 3 та бронза ва 1 та кумуш медал билан якунлади. Ушбу натижа аёллар боксимиз учун рекорд ҳисобланади. Сабаби, шу кунгача жаҳон биринчиликларида энг юқори натижамиз фақатгина битта бронза медали бўлган.

Юқорига кўтарилишда давом этаётган Элшод Расулов бошчилигидаги жамоамизни ва боксчилар оиласини мазкур мусобақада қайд этган натижалар билан табриклаймиз !!!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!