Бир неча ой аввал, "Навбаҳор" бош мураббийликка номзодларни кўриб чиққанди. Мураббийлар орасида Самвел Бабаян ҳам борлиги тўғрисида маълумот бергандик.

Аммо якунда, томонлар айрим сабабларга кўра, музокаларни тўхтатганди. Шундан сўнг, Нўъмон Ҳасанов ишни давом эттирди. Бироқ биринчи турдаги мағлубиятдан сўнг, у лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Виктор Жалилов олиб келинди.

Виктор Жалиловга айни пайт Самвел Бабаян билан доим бирга ишлаган Григорий Колосовский кўмаклашмоқда. Энди эса...

Бугун "Навбаҳор"нинг Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқич биринчи туридан ўрин олган "Оқ-тепа"га қарши баҳсини Самвел Бабаян бевосита стадиондан кузатади. Мутахассис айни пайт "Марказий" аренага етиб келган.

photo_2021-04-22_14-16-42

Бу нимани англатади?, деган савол кўпчиликда пайдо бўлгани аниқ. Тахминимизча, Самвел Бабаян ва клуб яна музокарага киришган бўлиши мумкин (Воқеалар ривожидан илгарилаб кетган бўлишимиз ҳам мумкин). Чунки "Навбаҳор" ижобий натижа қайд эта олмаяпти.

Шунинг учун наманганликлар яна Самвел Бабаян вариантига қайтган бўлиши мумкин?! Ҳар ҳолда мураббий Наманганга бугунги ўйинни кўриш учун келмагандир. Боз устига Самвел Бабаян “Навбаҳор” ПФК президенти Отабек Саматов бирга кўриниш берди. 

Воқеалар ривожини SPORTS.uz сайтида кузатишда давом этинг.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
22/04/2021 23:07
Бабаян терма жамоани расво қилган, охирида Пахтакорни ҳам... энди навбат Навбахоргами.
Сенларни деб касал урди отамга,
Байрамларни айлантирдинг мотамга
Фанатларни тўғри тушун БАБАЯН...
Hamidullo Abdualiyev
22/04/2021 21:08
Чемпионатимизнинг энг яхши мураббийи бу Улугбек Бакоев шу мураббийни олиб келиб 3 йил муддатга берсин Навбахорни ундан кейин куринг суппер кулупга айлантиради.
Abbos Axmedov
22/04/2021 22:44
Биртарафдан фикрингиз тўғри иккинчи тарафдан Темур Кападзени олиб келиш керак деб ўйлайман уни ақилий гоялари пухта мукамал режалари хулас хозирги Навбахордаги шарт шароитларда Кападзе балким бирданига натижа кўрсатиб чемпион қилиб юбориши мумкун
Super star
22/04/2021 17:52
QANI EDI QOʻLIMDAN KELSA NAVBAHORGA FUTBOLCHILARNI HAMMASINI HAYDAVORARDIM BU OʻYINCHILAR BN 10 OʻRINDAN TEPAGA CHIQOLMAYDI SHUNCHA PUL UVOL BULARGA
Super star
22/04/2021 17:47
NAVBAHORGA MURABBIY KERAK EMAS NAVBAHORGA GOL URADIGON FUTBOLCHI KERAK BU QISHIQ OYOQLAR BN PEP GVARDIYOLAHAM HECH NARSA QILAOLMAYDI
TV TV
22/04/2021 17:07
Нимани англатарди. Навбахордаги набатдаги мураббий Самвел Бабаянда. Шуни хам иккаланиб гапириб утирасизларми. Жалиловни мияси утган асрда колиб кетган. Унинг фикру хаёли факат сокка килиш. Бабаян соккани хам килади яхши уйинчиларни хам уйнатади.

Минбар

Барча блоглар