"Навбаҳор" нигериялик футболчининг трансферини эълон қилди
“Навбаҳор” клуби нигериялик ярим ҳимоячи Бенжамин Тейдининг трансферини эълон қилди. Томонлар ўзаро келишувга эришдилар.
30 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячининг охирги клуби Грузиянинг “Иберия 1999” клуби бўлиб, у ерда 12 та ўйинда 1 та гол урган ва 1 та голли пас узатган.
Шунингдек, “Гагра” (Грузия), “Гурия” (Грузия), “Алгети” (Грузия), “Имерети” (Грузия), “Мерани Мартвили” (Грузия), “Лиепия” (Лативя), “Динамо Батуми” (Грузия) ва “Казма” (Қувайт) жамоаларида тўп сурган.
Бенжамин Тейди 1994 йил, 5 май куни Нигериянинг Лагос шаҳрида туғилган.
Бенжамин Тейди “Динамо” (Батуми) таркибида икки марта Грузия чемпионлиги (2021 ва 2023 йиллар), бир марта Грузия суперкубоги (2022 йил)ни қўлга киритган.
Фикрлар