"Навбаҳор" Қувондиқ Рўзиевни ўз сафига қўшиб олди

  • 17 декабрь, 12:12
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор" жамоаси аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди. 

Tecno

"Тажрибали ярим ҳимоячи Қувондиқ Рўзиев жамоамиз билан шартнома имзолади.

Қувондиқ Рўзиев – 1994 йил, 6 октябрда Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида “Локомотив” (Тошкент, 2014, 2016 йиллар, 2017 йилнинг 1-давраси), “Қўқон-1912” (Қўқон, 2015 йил, 2017 йилнинг – 2-давраси, 2018-2020 йиллар, 2022 йил), “Навбаҳор” (Наманган, 2021 йил), “Турон” (Яйпан, 2023 йилнинг 1-давраси), “Паҳанг” (Малайзия, 2023-2024 йиллар), “Нефтчи” (Фарғона, 2024 йилнинг 2-давраси – 2025 йил)   жамоаларида тўп сурган.

Ютуқлари: Олтин медал соҳиби (2016, 2025 йиллар), кумуш медал соҳиби (2014 йил), Ўзбекистон кубоги соҳиби (2014, 2016 йиллар). 

Шунингдек, 2019 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи ва бош жамоамиз таркибида 6 та ўйинда майдонга тушган. Якунланган мавсумда фарғоналиклар сафида Суперлига ҳамда Ўзбекистон кубоги баҳсларида жами 30 та ўйинда майдонга тушиб, 1288 дақиқа ҳаракат қилган ҳолда, 3 та голга ассистентлик қилди ва “Нефтчи”нинг узоқ йиллик танаффусдан сўнг, якунланган мавсумдаги чемпионлигига муносиб ҳиссасини қўшди.           

Тажрибали ярим ҳимоячи 4 йиллик танаффусдан сўнг, яна қадрдон жамоамизга қайтди.
Қувондиқ Рўзиевнинг янги мавсумда “Навбаҳор” таркибида ёрқин ўйинлар намойиш этиб, “лочинлар”нинг зафарларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз",
- дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!