"Навбаҳор" Туркияда Латвия клубини таслим қилди. Забиҳилло Ўринбоевдан дубль

Янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўраётган “Навбаҳор” бугун Латвиянинг “Валмеира” клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйин 3:1 ҳисобида “лочинлар”нинг ғалабаси билан якунланди. Шу куни наманганликлар сафида Забиҳилло Ўринбоев дубль қайд этган бўлса, яна бир голга Иван Соловьёв муаллифлик қилди.

"Навбаҳор" (Ўзбекистон) - "Валмеира" (Латвия) 3:1

Голлар: Забиҳилло Ўринбоев (8, 44), Иван Соловьёв (41).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!