"Навбаҳор" уч нафар футболчиси билан хайрлашди
“Навбаҳор” таркибида эътиборга молик ўзгаришлар бўлиши кундек равшан. Ҳозирданоқ бу борада ишлар бошлаб юборилган.
Яқинда уч нафар ўйинчи билан шартномалар узайтирилгани хусусида хабар бергандик. Энди эса “Навбаҳор” уч нафар футболчиси билан хайрлашгани маълум бўлди. Бу борада клуб матбуот хизмати расмий маълумот берди.
Жумладан, “Навбаҳор” матбуот хизматининг хабарига кўра, ярим ҳимоячилар – россиялик 28 ёшли Иван Соловьёв, 27 ёшли Қувондиқ Рўзиев ва болгариялик 30 ёшли Боян Найденов клубдан кетди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур футболчилар “Навбаҳор” сафини клуб билан ўзаро келишув асосида тарк этди.
Иван Соловьёв “Навбаҳор” таркибига 2019 йилги мавсумда қўшилиб, 3 йил (2019-2021 йиллар) давомида “лочинлар” сафида жами 70 та ўйинда майдонга тушиб, 5626 дақиқа ҳаракатланган ҳолда, 6 та голга муаллифлик, 8 та голга ассистентлик қилди.
Жорий мавсум бошида қўшилган Қувондиқ Рўзиев эса жами 22 баҳсда майдонга тушиб, 1671 дақиқа ҳаракатланди.
Шунингдек, ёзги трансферда жалб этилган болгариялик тажрибали ярим ҳимоячи Боян Найденов 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1136 дақиқа ҳаракатланган ҳолда, 2 та гол муаллифлик қилди ва 1 та голга “пас” берди.
Фикрлар