"Навбаҳор" Умар Адҳамзода трансферини эълон қилди
Тажрибали ҳимоячи Умар Адҳамзода "Навбаҳор" жамоаси билан шартнома имзолади. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Умар Адҳамзода – 1998 йил, 4 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган.
Фаолияти давомида “Локомотив” (Тошкент, 2017 – 2019 йиллар), “Истиқлол” (Фарғона, 2020 йилнинг 1-давраси), “Нефтчи” (Фарғона, 2020 йилнинг 2-давраси – 2023 йил), “Пахтакор” (Тошкент, 2024-2025 йиллар) жамоаларида ўйнаган.
Якунланган мавсумда “Пахтакор” таркибида Суперлига ва Ўзбекистон кубоги баҳсларида жами 24 та ўйинда майдонга тушиб, 1596 дақиқа ўйнаб, 2 та гол урган ҳолда, кубок соҳибига айланди.



Фикрлар