"Навбаҳор" ва "Динамо" футболчилари яна легионерга айланди
Якунланган мавсумни "Навбаҳор"да ўтказган Дониёр Абдуманнопов ва "Динамо"да ҳаракат қилган Шоҳрух Абдураҳмонов яна легионерга айланди. Улар Беларуснинг "Энергетик-БГУ" клуби сафига бориб қўшилди.
Иккала футболчи ҳам ўтган мавсумни ижара асосида Ўзбекистон Суперлигасида ўтказди. Янги мавсумдан улар яна Беларусь чемпионатида тўп тепади.
Эслатиб ўтамиз, ички чемпионатда иккинчи ўринни қўлга киритган "Энергетик-БГУ" жамоаси янги мавсумда Европа конференциялар лигасида ҳаракат қилади.
Фикрлар