
"Навбаҳор" ёзги йиғинни Беларусда ўтказади
"Навбаҳор" клуби эртадан, яъни, 16 июлдан жорий мавсумнинг 2-давра баҳсларига тайёргарликни бошлашади.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, “Лочинлар” чоршанба тонгида Тошкентдан Беларусь пойтахти Минск шаҳрига жўнаб кетишади.
Сергей Лушчан шогирдлари давралар оралиғидаги танаффусда Минск шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказишади. Хориж йиғини доирасида “Навбаҳор” назорат учрашувлари ўтказишни режалаштирган.
Рақиб жамоалар ва назорат ўйинларининг санаси борасида кейинчалик аниқ маълумот берилиши хабарда ёзиб ўтилган.
"Навбаҳор" у ердан 29 июль куни юртимизга қайтишади.
Маълумот учун, наманганликлар Суперлига 2-даврасининг дастлабки ўйинини 2 август куни Самарқандда “Динамо”га қарши ўтказади.
Фикрлар