“Навбаҳор”да ишлаган мураббий Мессини мақтаяпти

“Навбаҳор” жамоасининг собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис Лионель Мессининг энг кўп соврин ютган футболчига айланганига муносабат билдирди.

- Балли, Месси барча рекордларни уряпти. Менимча, унинг натижалари узоқ йиллар давомида ҳеч ким янгилай олмайди. Шу ёшда ўзини тонусда ушлаб тургани мақтовга лойиқ.

Мессининг АҚШга кетгани ҳақида нима дейиш мумкин? У озгина хилма-хилликни хоҳлаган кўринади. Европада ҳамма совринларни ютиб бўлди. 44-совринини олганидан кейин Мессини барча даврларнинг буюк футболчиси, деб аташ мумкин.

Бу борада у футболда нимлар қилганига хурсанд бўлиш керак. Мен кейинги 200 йилда Месси эришган натижалар қайтарилмаслигига аминман.

Менинг тушунчамда икки буюк футболчи – булар Криштиану Роналду ва Лионель Месси. Лекин аргентиналик ўйинчи кўп кўрсаткичлар бўйича юқорида. У ҳақиқатан, дунёнинг энг зўр футболчиси бўлишга лойиқ, - деди Андрей Канчельскис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!