“Навбаҳор”да нечта соврин бор?

Хабарингиз бор, “Навбаҳор” якунланган Суперлига мавсумида 3-ўринни эгаллаб, бронза медаль соҳибига айланди ва ўз совринлари сонини янада оширди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Coca Cola Суперлига (олий лига)сида шу кунгача жами 40 та жамоа иштирок этган бўлиб, улардан фақатгина 13 тасига совринларни қўлга киритиш насиб этган.

Улар орасида албатта Ўзбекистон миллий чемпионатларининг мунтазам иштирокчиси бўлган “Навбаҳор” ҳам бор.

Жамоамизнинг шу кунгача нечта совринни қўлга киритганлиги кўпчиликни қизиқтиришини инобатга олган ҳолда, ушбу мавзуга тўхталишга аҳд қилдик.

“Лочинлар”  ортда қолган мавсумлар давомида 1 та олтин (1996 йил), 1 та кумуш (2022 йил), 10 та бронза (1993, 1994, 1995, 1997, 1998, 1999, 2003,2004, 2018, 2023  йиллар), шунингдек, 3 марта Ўзбекистон кубоги (1992, 1995, 1998 йиллар) ҳамда 1 марта Ўзбекистон суперкубоги (1999 йил)ни қўлга киритишди. 

Шу тариқа, бу йил “Навбаҳор”нинг миллий чемпионатимизга асос солинганидан буён қўлга киритган жами совринлари сони бу йил 16 тага етди ва жамоамиз айни пайтда бу борада “Пахтакор” (38 та соврин), “Насаф” (21 та соврин) ҳамда “Нефтчи” (17 та соврин) клубларидан кейин 4-ўринда бормоқда.

"Навбаҳор"нинг миллий чемпионатдаги умумий статистикаси қандай?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!