“Навбаҳор”дан кетганидан бери ишсиз юрган мураббий Россияни кескин танқид қилди
“Навбаҳор”дан истеъфога чиқарилганидан бери ўзига янги жамоа топа олмаётган Андрей Канчельскис Россия терма жамоасининг Европа чемпионатидаги ўйинини кескин танқид қилди. Россиялик дебют учрашувида Бельгиядан 0:3 ҳисобида қақшатқич мағлубиятга учради.
- Бу баҳсда битта жамоа ўйнади. Бельгия ҳеч қандай қийинчиликсиз зафар қучди. Биз йиғинларни нимани машқ қилганимиз тушунарсиз. Ўртача терма жамоаларни ютамиз холос, нимани эвазига гуруҳдан чиқишимизни билмайман. Сан-Марино ва Кипрга қарши ўйинимизни кўрсата оламиз, Бельгия билан ўйинда эса савия йўқолиб қолади.
Аслида футболимизда катта муаммо бор: футболни ўлдириб бўлишган, - деди Андрей Канчельскис.
Россия терма жамоаси иккинчи учрашувни Санкт-Петербургда Финляндияга қарши ўтказади. Учрашув 16 июнга белгиланган. Финляндияликлар биринчи баҳсда Данияни кичик ҳисобда енгди.
Фикрлар