"Навбаҳор"дан таклиф бўлгани рост, клубнинг мухлислари Осиёда катта ўрин тутади, "Пахтакор"ни танлаганимнинг сабаби эса..." - Сардор Рашидов суҳбатда яна нима деганини биласизми?

Тажрибали футболчи Сардор Рашидов атрофидаги гап-сўзларга ниҳоят чек қўйилди. Янги мавсумга “Пахтакор” билан бирга тайёргарлик кўраётган ўйинчи бошқа клубларга бориб ўтирмади-да, шартта “Пахтакор” билан келишиб қўя қолди.

Шу билан Рашидов мавзусига нуқта қўйилди. Ҳаммаси узил-кесил ҳал бўлганидан сўнг Sports.uz мухбири Рашидов билан боғланди.

- Сардор, авваламбор сизни "Пахтакор"га қайтганингиз билан табрикламоқчимиз. Аслини олганда, бу клубга қайтиш режангизда мавжудмиди ёки барчаси кутилмаганда ўзгариб кетдими?

- Раҳмат. “Пахтакор” жамоасига ўтишимга келсак, бу клубни Осиёда жуда ҳурмат қилишади. Шунинг учун мазкур жамоага ўтиш режамда бор эди, деган бўлардим.

- Кувайтдан кейин яна легионерга айланарсиз, деб кутгандик. Ёки четда тўп суришдан чарчадингизми?

- Кувайтдан ўзимни ҳам кўнглим тўлмади. Яъни, қайси маънода? Мен бу билан футбол маъносини назарда тутиб гапиряпман. Молиявий тарафдан эса улар ҳатто қатарликлардан ҳам қолишгани йўқ. Ўзимни яна Осиё Чемпионлар лигасида синаб кўриш ниятим ҳам бор эди.

сардор4_1

- Ўтган йили ҳам мавсумни “Пахтакор”да бошлагандингиз ва кейин кетгансиз. Сизнингча, ўтган йилги сценарий такрорланиши мумкинми?

- Ҳа, авваламбор мени “Пахтакор” клубига ёрдам бериш ниятим бор. Ҳозир ҳам, ўтган йилда ҳам боя айтиб ўтганимдек, клубни Осиёда, масалан, Қатарда ҳам яхшигина обрў-эътибори бор.

- Яқинда сизни Самвел Бабаян “Навбаҳор”га таклиф қилгани ҳақида хабарлар чиқди. Бу ростми? “Навбаҳор”да тўп суришингиз ҳам мумкинмиди?

- Тўғри, “Навбаҳор”дан таклиф олдим. Сизга ростини айтадиган бўлсам, бу жамоа мухлис бўйича нафақат Ўзбекистонда, балки Осиёда ҳам катта ўрин тутади. Чунки футбол мухлислар билан чиройли, албатта. “Пахтакор”ни танлагимни сабаби эса, бу барибир “Пахтакор”!

сардор1

- Яқинда Sports.uz сайтида видеоинтервью бердингиз ва унда бир қатор муҳим гапларни айтдингиз. Ўша видеосуҳбатдан кейин мухлисларнинг сизга реакцияси қандай бўлди?

- Sports.uzга берган интервьюм ҳақида гапирсак, анчадан буён ҳамкасбларингизга ваъда бериб келардим. Мен ваъдамга вафо қилдим. Реакция менда ҳар доим бўлган. Ўша интервьюдан кейин ўзим учун нима муҳим ва нима муҳим эмас эканлигини билиб олдим.

- Хизматингизга доим араб клублари қизиқиш билдиришган ва улар ҳамиша сизни таркибларига қўшиб олишга шай туришарди. Бу сафар нима бўлди? Ёкин ўзингиз боришни хоҳламадингизми?

- Ҳа, араб клублари мен билан алоқада бўлишди ва ўз таркибларига чорлашди. Бироқ менга фақат ёзгача бўлган шартномани таклиф қилишди. Сизга боя айтиб ўтганимдек, ўз кучимни Осиё Чемпионлар лигасида синаб кўрмоқчиман.

сардор_1

- Бу йил 31 ёшга қадам қўясиз. Агар фаолиятингизда ниманидир ўзгартириш керак бўлса, айнан нимани ўзгартирган бўлардингиз?

- Футболчи ёши ўтган сари ўзини яхши формада бўлишига ва шу билан бирга яхши овқатланишига қаттиқ эътибор бериш керак эканини тушуниб етдим. Чунки ёш ўтган сари футболчи жисмонан озгина бўлса ҳам куч йўқотади. Лекин ҳали менда бунақаси бўлмади (кулади).

- Нима деб ўйлайсиз, ҳозирги пайтда сизга "Пахтакор" керакмиди ёки "Пахтакор"га сиз керакмидингиз?

- Жамоа ҳамиша футболчидан устун туради. Шу жумладан, “Пахтакор”да ўзимни яхши ҳис қилганим учун “Пахтакор” менга керак, деб ўйладим.

сардор2_1

- "Пахтакор"нинг янги мураббийи сизни нимаси биландир ҳайрон қолдиряптими?

- Мураббийнинг мени ҳайрон қолдирган нарсаси шуки, у тартиб-интизомга жуда қаттиқ риоя қилишидир. Шунингдек, футболчиларга ҳам шуни қандай уқтиришни билади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Marifjon Turajonov
05/02/2022 21:23
Futbolga uyinchi bazi bir uyinchilardek.
Pul kimda bulsa Usha tomonda .
Uni gaplari pul tulagan klentni Yana ruhlantirish uchun aytilgan gaplardir.
Pul uchun Neymar komandasini uzgartirganda
bizzikilar uchun nima degan gap.
Qora qogozga urab aytganda uynash hotinday gap uyinchilar .
Puliz bulsa buldi.