"Навбаҳор"га гол урган легионеримиз: "Имкон бўлди ва гол урдим"
Россиянинг "Рубин" клубида тўп тепадиган ҳамюртимиз Умарали Раҳмоналиев "Навбаҳор"га қарши ўйинда ўз номини таблога ёздириб қўйди. Ушбу баҳсдан сўнг футболчимиз россияликлар матбуот хизматига қисқача интервью бериб ўтди.
"Жуда қизиқарли ўйин бўлди. "Навбаҳор" биз кутгандек ўйин намойиш этди. Албатта, бунчалик йирик ҳисоб бўлади, деб ўйламагандик.
Биз яхши ўйин кўрсатдик. Бироқ рақибимиз ҳам ўз ўйинини намойиш эта олмагандек таассурот қолдирди. "Навбаҳор" - Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи жамоаси.
Голимга келадиган бўлсак, имкон бўлди ва ундан фойдаландим.
- Ушбу баҳсда ҳамюртингиз Рустам Ашурматовнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
- У яхши ҳаракат қилди. Менимча, унда собиқ жамоасига қарши қандай ўйнаш инстинкти мавжуд. Лекин ўйинимизга якуний баҳони мураббий беради", - деди легионеримиз.
Фикрлар