"Навбаҳор"га мухлислари ҳам ёрдам бера олмаяпти, жамоанинг ғалабасиз ўйинлари сони 10 тага етди

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 19-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Металлург" баҳси ўз ниҳоясига етди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг қайд этиб, бир очкодан бўлишиб оладиган бўлди. 

Голларнинг иккиси ҳам биринчи таймда урилди. Дастлаб, Ўринбоев ҳисобни очган бўлса, кейинроқ Андреев бекободликлар томонидан жавоб қайтаришга эришди.

Ушбу ўйинни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, наманганликларнинг Суперлигадаги ғалабасиз ўйинлари сони 10 тага етди. 

  • Суперлига
  • 19-тур

Навбаҳор

  • Забихилло Ўринбоев 13'
1 : 1

19/10/2020 18:00

Металлург

  • Станислав Андреев 33'

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Сатторов Нарзуллаев ўрнига майдонга тушди.

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Ғофуров ва Тожиев сариқ карточка олди.

  • 89'

    Мухторовнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 82'

    Аҳмедов ўз ўрнини Исоқжоновга бўшатиб берди. Шунингдек, Ўринбоев ўрнига Мухторов майдонга туширилди. 

  • 81'

    Лобановдан сейв. Бош билан берилган зарбани дарвозабон майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 80'

    Аброр Тошқўзиев сариқ карточка олди. 

  • 76'

    "Навбаҳор" ҳужум қилишдан тўхтамаяпти.

  • 73'

    Соловьёвнинг зарбасидан сўнг, бекободликлар ҳимоячиси тўпни бартараф этди.

  • 71'

    "Металлург"нинг қарши ҳужуми хавфли чиқди. Қутибоев жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. 

  • 71'

    Наманганликлар рақиб жарима майдони атрофида штурм уюштиришмоқда. 

  • 68'

    Абдулҳақов ўрнига Тошқўзиев майдонга тушди.

  • 67'

    Рашидхонов ўз ўрнини Ғуломовга бўшатиб берди.

  • 65'

    Лобанов жарима майдонига узатилган навбатдаги тўпни ҳам ушлаб олиб, тепиб юборди.

  • 62'

    Турғунбоевнинг зарбаси ўзи кутгандек чиқмади.

  • 60'

    Соловьёвнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 58'

    Тельяковнинг зарбаси ноаниқ чиқди. Футболчи жарима майдони ичида зарба беришга эришганди. 

  • 57'

    Муҳаммад Исаев ҳам огоҳлантирилди. 

  • 56'

    Бобожонов ва Анваров ўрнига Қутибоев ва Убайдуллаев майдонга тушди. 

  • 52'

    "Навбаҳор"нинг бурчак зарбасини ҳимоячилар қайтарди. 

  • 49'

    "Металлург"нинг стандарт вазияти ўта ноаниқ ижро этилди.

  • 47'

    Таймни меҳмонлар нисбатан фаолроқ бошлади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45+'

    Панчшанбенинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. 

  • 45+'

    Ихтиёр Тошпўлатов сариқ карточка ишлаб олди.

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 45'

    Нарзуллаевнинг қарши ҳужумдан сўнг, йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 45'

    Бурчакдан узатилган тўпга Голбан зарба беришни уддалади. Аммо тўп дарвоза томон бормади. 

  • 41'

    Турғунбоев офсайдда қолиб кетди.

  • 38'

    "Металлург" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 34'

    Турғунбоевга тиббий ёрдам кўрсатилди. 

  • 33'

    Абдулҳақов сариқ карточка олди. 

  • 31'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Металлург" ҳисобни тенглаштирди. Чумакнинг зарбасини Юсупов қўлидан чиқариб юборди. Андреев қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 29'

    Турғунбоев ўзига узатилган тўпга ета олмади. 

  • 27'

    "Металлург" ҳимояланишга мажбур этилмоқда. Бугунги ўйинга "Навбаҳор" футболчилари ўзгача иштиёқ билан майдонга тушгани кўриниб турибди.

  • 25'

    Ихтиёр Тошпўлатовга сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 22'

    Аҳмедов тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 19'

    Устунлик "Навбаҳор" футболчиларида.

  • 16'

    Чумак сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 13'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ўринбоев ҳисобни очмоқда. "Навбаҳор"дан тезкор гол.

  • 7'

    "Навбаҳор"нинг бурчак зарбасини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 4'

    "Навбаҳор" футболчиларининг биринчи зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 

  • 2'

    "Металлург"нинг дастлабки дақиқаларда амалга оширган ҳужуми бесамар кетди. Дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. Суперлига 19-туридан ўрин олган сўнгги беллашув "Навбаҳор" ва "Металлург" жамоалари ўртасида кечади. Ушбу беллашувни матнли трансляция тарзида Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Рустам Содиков
20/10/2020 05:07
Эх, Нуъмон! Афсус, Бакоевча булолмайсан! Навбахорни шарманда килиб,янаги йил куйи лигага туширасанов!
&
Rustamov Dilmurod
19/10/2020 20:07
Xa olma pist degan bilan ogʻizga tushib qolmaydi