"Навбаҳор"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этди
Суперлига якунланганидан сўнг жамоалардаги келди-кетдилар мавсуми бошланди. Ҳозирча таркибда энг кўп ўзгариш "Навбаҳор"да бўлиши кутилмоқда.
"Лочинлар" аъзоси Қувондиқ Рўзиев жамоани тарк этди. Бу ҳақда футболчи инстаграмдаги саҳифасида хабар берди: "Ҳаммаси учун катта раҳмат, меҳнатимга рози бўлинглар", деб изоҳ қолдирди.
Бир неча кун олдин “Навбаҳор” жамоаси ғалабаларига муносиб ҳисса қўшган, Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилар – дарвозабон Ўткир Юсупов ҳамда ҳимоячи Давронбек Ҳошимов, шунингдек, 2021 йилги мавсум иккинчи даврасида “лочинлар” сафига қўшилган сербиялик ҳимоячи Боян Цигер кейинги мавсумда ҳам жамоа шарафини ҳимоя қилиши хабар берилганди. Ушбу футболчилар билан амалдаги шартнома муддати узайтирилди.
Фикрлар