"Навбаҳор"нинг қаршисида қулай рақиб ёхуд наманганликлар умуман мағлуб бўлмаган

BEPUL PROPAN

Ўзбекистон Суперлигасининг 9-тури доирасида "Навбаҳор" ўз майдонида Урганчнинг “Хоразм” клубини қабул қилади. Таъкидлаш жоизки, урганчликлар 14 йиллик танаффусдан сўнг яна Суперлигага қайтишди.    

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатларида шу кунгача ўзаро 16 марта рўбарў келишган. Ўтказилган баҳсларнинг 12 тасида "Навбаҳор" ютуққа эришишган бўлса, 2 та учрашувда дуранг қайд этилган, 2 та ўйинда эса урганчликлар зафар қучишган. Тўплар нисбати –  43-10, “Навбаҳор” фойдасига.

Ушбу клублар ўртасидаги ўйинларда наманганликларнинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 10:0 ҳисоби қайд этилган беллашув бўлиб, “лочинлар” 2006 йилги мавсумда ўз майдонларида шу ҳисобда зафар қучишган. “Хоразм” эса ҳали “Навбаҳор”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учрата олмаган.  

Ўзаро ўйинларда наманганликлар 38 очкони, урганчликлар эса 8 очкони қўлга киритишган.  Наманганда ўтказилган 8 та учрашувнинг барчасида “лочинлар” зафар қучишган (1996 йили “Хоразм” “Динамо” номи остида ўйнаган).  “Навбаҳор” ўз майдонида ўтказилган баҳсларда урганчликлар дарвозасига 31 та гол уриб, ўз дарвозасидан 4 та тўп ўтказиб юборган.

Наманганда ўтказилган барча учрашувлар:
1996 йил
“Навбаҳор” – “Динамо” – 2:0
1997 йил
“Навбаҳор” – “Хоразм” – 5:1
1998 йил
“Навбаҳор” – “Хоразм” – 3:1
1999 йил
“Навбаҳор” – “Хоразм” – 2:0
2000 йил
“Навбаҳор” – “Хоразм” – 3:1
2006 йил
“Навбаҳор” – “Хоразм” – 10:0
2009 йил
“Навбаҳор” – “Хоразм” – 2:0
2010 йил
“Навбаҳор” – “Хоразм” – 4:1.

Факт: “Хоразм” Наманганда очко ололмаган. 

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Хоразм” баҳси 11 май куни Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги “Марказий” стадионида соат 18:00 да старт олади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!