Навбат кимга келди? Англияда янада бир бош мураббий ишдан олинади

2026 йил Англия Премьер-лигасида мураббийлар истеъфосига бой бўлмоқда. Янги йил бошидан бери январь ойида “Челси” Энцо Марескани, февраль ойида “Тоттенхэм” Томас Франкни,  “Ноттингем Форест” Шон Дайчни бош мураббий лавозимидан озод қилди.

The Telegraph нашри журналисти Мэтт Лоунинг ёзишича, Англия чемпионатида яна бир истеъфо пишяпти.

Манба маълумотига кўра, энди “Брайтон” раҳбарияти агар яқин ҳафталарда вазият ва натижалар ижобий томонга ўзгармаса, бош мураббийи Фабиан Хюрцелерни ишдан бўшатадиган бўлди.

Германиянинг мутахассиснинг келажаги сўнгги беш ўйинда ғалаба қозонилмаганидан кейин катта шубҳа остида қолган. Кейинги ўйинлар унинг клубдаги тақдирини ҳал қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!