Навоийда белбоғли кураш бўйича мамлакат чемпионати ўтказилди
Жорий йилнинг 14-17 май кунлари Навоий шаҳридаги вилоят Якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2006—2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтди.
Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг тақвим—режасидаги мазкур мамлакат чемпионатида 300 нафарга яқин полвонлар белбоғли курашнинг белбоғли кураш ва эркин йўналиши бўйича беллашишди.
Регламентга кўра, ўғил болалар мусобақанинг биринчи ва иккинчи кунлари белбоғли кураш ва белбоғли курашнинг эркин йўналиши бўйича куч синашишган бўлишса, учинчи куни қизлар ўртасида эркин йўналиш бўйича беллашувлар ўтказилди.
Ўғил болалар ўртасида белбоғли курашнинг эркин йўналиши бўйича ўтган баҳсларда 5 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритган Навоий вилояти полвонлари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Белбоғли курашнинг белбоғли кураш йўналишидан куч синашган ўғил болалар ўртасида эса 3 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медал билан Тошкент вилояти жамоаси биринчи биринчи бўлишди.
Мусобақанинг сўнгги куни қизлар ўртасидаги мусобақада 3 та олтин, 3 та кумуш, 6 та бронза медалига сазовор бўлган Наманган жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.
Шунингдек, юқори савияда ўтган мусобақанинг биринчи кунида тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Маросимда сўз олган Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси бош котиби Абдухалил Маликов ва бошқалар спортчиларни қутлаб, уларга мусобақада муваффақият қозонишларига омад тилади.
.jpg)

.jpg)







Фикрлар