Навоийда яккакураш усталари иштирокида супержанглар бўлди

 

Навоий шаҳрида қўл жанги бўйича Профессионал лига М2 FIGHT халқаро турнири бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон, Россия ва Молдованинг энг кучли профессионал спортчилари ғолиблик учун ўзаро куч синашди.

Халқаро турнирда 75 килограмм вазн тоифасида ўтказилган беллашувдаикки карра Ўзбекистон чемпиони, халқаро турнирлар ғолиби бухоролик Жаҳонгир Жумаев Россия чемпиони ва Европа чемпионати совриндори Максим Ефременкони мағлубиятга учратди.

Вазни 85 килограмм бўлган жанг учталари беллашувида уч карра Ўзбекистон чемпиони, халқаро турнирлар ғолиби тошкентлик Беҳзод Нурматов Молдова чемпиони, Европа чемпионати совриндори Денис Томуздан устун келди.

Турнирнинг энг кескин ва муросасиз беллашувлари энг оғир вазн - оғирлиги 90 килограммдан оғир жанг усталари ўртасида бўлди. Унда Тошкент вилояти вакили - Илёс Раимов молдовалик Европа чемпионати совриндори Александр Лях устидан зафар қучиб, мухлисларини хушнуд этди.

Мусобақада 65 килограмм вазн тоифасида қатнашган мезбон спортчи Жамшид Бегматов россиялик жаҳон чемпиони совриндори Ренат Буликинга ютқазиб қўйди.

Оғирлиги 80 килограмм бўлган жанг усталари баҳсида икки карра жаҳон, Европа ва Россия чемпиони Нурмагамед Бесланеев ҳамюртимиз Одил Сирожиддиновдан устун келди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!