"Нефтчи" 2 нафар футболчисини водий клубига ижарага берди
СИЛВАНУС НИМЕЛИ ВА ФАРҲОД СОҲИБЖОНОВ “ҚЎҚОН-1912” ЖАМОАСИГА ИЖАРАГА БЕРИЛДИ.
"Йўлбарслар" сафида ўтган мавсумдан буён фаолият олиб борган ва чемпионлик йўлида муносиб ҳисса қўшган легионер ҳужумчи Силванус Нимели, шунингдек мавсум бошида жамоага келиб қўшилган вингер Фарҳод Соҳибжонов янги мавсумни ижара асосида “Қўқон-1912” жамоасида ўтказадиган бўлди.
Мазкур ижара келишуви уч томон — футболчилар, "Нефтчи" ҳамда “Қўқон-1912” клуби учун ҳам манфаатли ҳисобланади. Бу қарор ўйин амалиётини ошириш, тажриба тўплаш ва келгусида янада кучлироқ бўлиб қайтиш учун муҳим қадамдир.
Фикрлар