"Нефтчи" бош мураббийи бу йил энг яхшиси бўлди, "Бухоро" Суперлигага бундан-да кучли бўлиб қайтади" - Шохруз Норхонов билан суҳбат!

Хабарингиз бор, яқинда “Нефтчи” клуби тажрибали ҳужумчи Шохруз Норхонов билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди.

2023 йилги мавсумда “Навбаҳор” ҳамда “Бухоро” сафида тўп сурган ўйинчи ўзи кутган натижаларга эриша олгани йўқ. Лекин шунга қарамай, футболчи “Нефтчи”га ўтиш орқали янада катта мақсадлар сари курашишга тайёрлигини билдирмоқда.

Буни қуйидаги суҳбат орқали ўқишингиз мумкин.

- Шохруз, дастлаб чемпионат ҳақида сўрамоқчиман. Уни “Навбаҳор”да бошлаб, “Бухоро”да якунладингиз. Олдингидек сермаҳсуллик ҳам бу сафар камроқ бўлди. 2023 йилги мавсум борасида хулосаларингиз қандай?

- Тўғри айтдингиз, бу йил мақсадларим ўзгариб кетди. Йил бошида “Навбаҳор” билан катта ниятлар учун ишга киришгандим. Лекин насиб қилмаган экан, у ерда қололмадим. Сабаби битта: ўйин амалиёти кам бўлиб қолгани учун кетдим.

норхонов_2

- “Бухоро” про лигага тушиб кетди. Сиз у ерда қўлингиздан келганича ёрдам бердингиз. Аммо ўхшамади. Бу муваффақиятсизликни қандай изоҳлайсиз?

- “Бухоро”га ёш ва янги таркиб йиғилганди. У ерда кўп футболчилар дебют ҳам қилишди. Ҳамма бирдек ҳаракат қилди. Лекин бу футбол. Ҳар доим ҳам сиз хоҳлагандек бўлавермайди. Аммо аниқ биламанки, “Бухоро” Суперлигага ҳали бундан-да кучли бўлиб қайтади.

- “Бухоро”дан кетишни қачон режалаштириб қўйгандингиз?

- Ўзим бирга ишлаган мураббий билан гаплашдик. 2-давра тугамасдан олдин ҳал бўлиб қолганди. Клуб билан ҳам келишиб олгандик.

норхонов1_1

- “Нефтчи”нинг илк трансферига айландингиз. Сизга таклифлар орасида “Нефтчи”ники энг зўримиди?

- Мен водий жамоасида ўйнадим. Менга мухлислар муҳити жуда ёқди. Амалга ошира олмаган мақсадларимга “Нефтчи” билан эришмоқчиман. Жамоа мураббийи менга ишонч билдиргани ўтишимга сабаб бўлди.

- Виталий Левченко билан илк суҳбат қачон бўлганди? Бу жамоа селекцияни жуда шиддатли олиб бормоқда. Янги мавсумда нима кутиш мумкин?

- Ҳа, мураббий билан гаплашдик ва менга жамоа олдига қўйилаётган мақсадлар ёқди. Насиб қилса, ҳаммасини кўрасиз.

норхонов7

- Драган Черан 5-маротаба тўпурар бўлди. Сиздан ҳам мухлислар кутишяпти...

- Черан кучли футболчи. Унга омад тилайман. Аммо ишонаманки, кейинги мавсум ўзбек ҳужумчилари тўпурар бўлишади, насиб қилса.

- Сиз учун мавсумнинг энг яхши мураббийи ва футболчиси ким?

- Менимча, “Нефтчи” бош мураббийи бу йил энг яхшиси бўлди. Энг яхши футболчи, умумий қилиб олсак, Остон Ўрунов.

норхонов8

- Водийда ўйнаб кўрдингиз, энди Фарғонада тўп сурасиз. “Нефтчи”нинг мухлислари ҳам талабчан, жуда. Бу кимгадир мотивация, кимгадир босим беради. Сизгачи?

- Албатта, водийда мухлислар футболга жуда қизиқишади. Менга босим бўлмайди. Аксинча, стадион тўла мухлислар билан ҳаммаси ажойиб ўтади.

Шуҳратбек Жўраев.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bolelshik
10/12/2023 19:54
Bu yil natijasiga ko'ra, eng yaxshi murabbiy Ro'ziqul Berdiyev bo'ldi. Levchenkoga yana bir-ikki yil bor, avval natija ko'rsatsin
&
Bek 56
10/12/2023 20:02
Сизга сизга кунгак,ул бердиев энг яхши мураббий бу'лса бизга Левчнко энг яхши мураббий
&
Bek 56
10/12/2023 20:02
Сизга сизга кунгак,ул бердиев энг яхши мураббий бу'лса бизга Левчнко энг яхши мураббий
&
Bek 56
10/12/2023 20:02
Сизга сизга кунгак,ул бердиев энг яхши мураббий бу'лса бизга Левчнко энг яхши мураббий
&
Bek 56
10/12/2023 20:02
Сизга сизга кунгак,ул бердиев энг яхши мураббий бу'лса бизга Левчнко энг яхши мураббий
&
Сафаров Кахрамонжон
11/12/2023 11:56
Шохруз сен энди уз маконингни топдинг сен Обод командасида уйнаб юрган вактларингда хам сени синдириб куйишларини хохламас эдим мана энди Фаргона сени куллайди сен эса Нефтчи-Фаргонани юксалиш йулида ажойиб тренер билан зур натижаларга эришишларингга биз Фаргонликлар ишонамиз Сенга Нефтчи ила омад тилаймиз