"Нефтчи" бош мураббийи йирик ҳисобдаги мағлубиятга қандай изоҳ берди?

"Суперлигада қолиш учун кураш олиб бораётган 2 та жамоа бугун майдонда тўқнаш келди. Бугунги баҳс шиддатга бой тарзда ўтиши олдиндан аниқ эди. Зеро иккала жамоага ҳам очко жуда-жуда зарур эди. Бироқ омад бизга эмас, рақибга кулиб боқди. “Сўғдиёна” якунда 3 очкога эга чиқди. Ўйиндан олдин йигитларга ҳимояда имкон қадар хато қилмасликка уринишни таъкидлаган эдим. Бироқ хатоларга йўл қўйдик ва 3 та гол ўтказиб юбордик.

Бугун мезбонларда иштиёқ ва шашт биздан кўра бироз юқорироқ экани кўринди ва шу боисдан ҳам имкониятни бой бердик. Энди хатолардан тўғри хулоса чиқариб, келаси баҳсларга яхшироқ ҳозирлик кўрамиз", - деди Ҳайдаров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!