"Нефтчи" бугун РПЛ клубига қарши майдонга тушади
Янги мавсумга Туркиядаги тайёргарлик жараёнини якунлаш арафасида "Нефтчи" жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувида Россиянинг Самара шаҳри вакили "Крилья Советов" клуби билан баҳслашади.
Мазкур клуб собиқ Совет Иттифоқи даврида 1942 йилда тузилган бўлиб, уй учрашувларини 42 минг томошабинга мўлжалланган стадионда ўтказади.
Жамоа катта футболга 1945 йилда қадам босган, ҳозирги кунда Россия Премьер лигасида қатнашаётган самараликлар турнир жадвалида 11-ўринни банд этиб туришибди.
Миллий чемпионат доирасида эришган натижалари қуйидагича: 2003/2004 йилларда бронза, 2017/2018 йилларда кумуш медалларини қўлга киритган. Шу билан бирга 2003/2004 ва 2020/2021 йилларда Россия Кубоги финалида иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув бугун соат 13:00да бўлиб ўтади.
Фикрлар