"Нефтчи" чемпионлик мавсумида қандай статистика қайд этмоқда?
Суперлиганинг 29-турида "Нефтчи" ўз уйида "Қизилқумни" мағлуб этиб, муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди. Фарғоналиклар мусобақа якунланишига 1 тур қолганида 64 очко тўплаб, 2-ўриндаги "Пахтакор"дан 5 очкога ўтиб кетди. Левcеҳнко шогирдлари бу мавсумда қуйидагича статистика қайд этмоқда.
Ўйинлар: 29 та
Ғалаба: 19 та
Мағлубият: 7 та
Дуранг: 3 та
Очколар: 64
Тўплар нисбати: 49:22
Қуруқ ўйинлар — 15 та
Жамоанинг энг яхши тўпурари — Зоран Марушич (8 та гол)
Жамоанинг энг яхши ассистенти — Жамшид Искандеров ( 9 та ассист)
Жамоанинг энг кўп гол+ассист амалга оширган футболчиси — Жамшид Искандеров ( 7 та гол, 9 та ассист)



Фикрлар