"Нефтчи" ЕЧЛ иштирокчисига қарши майдонга тушади

CHERY AUTO

Суперлиганинг янги мавсумига тайёргарлик кўраётган "Нефтчи" жамоаси Туркияга жўнаб кетди. Анталиядаги мавсумолди йиғини доирасида Ислом Исмоилов шогирдлари илк назорат учрашувини Озарбайжоннинг амалдаги чемпиони — "Қорабоғ" клубига қарши ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

Маълум қилинишича, учрашув 12 январь куни Тошкент вақти билан соат 16:00'да бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Маълумот учун, "Қорабоғ" клуби айни пайтда УЕФА Чемпионлар Лигаси мусобақасида иштирок этиб, Европа майдонларида юқори савиядаги ўйинлари билан ажралиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!