"Нефтчи" Ғиёсовнинг трансферини ҳам эълон қилди

“Нефтчи” клуби трансферларни эълон қилишда давом этмоқда. “Қизилқум” таркибида тўп суриб келган 22 ёшли ҳужумчи Муҳаммадали Ғиёсов янги мавсумни фарғоналиклар сафида ўтказадиган бўлди.

У якунига етган мавсумда “Қизилқум” сафида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли пасни амалга оширди.

“Нефтчи” матбуот хизмати Ғиёсовнинг трансферини расман эълон қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!